Венгер ёзги трансферлар учун 100 миллион фунт олади

Narzulla Saydullayev
18 мар 2014, 14:00
«Арсенал»нинг ёзги трансфер бюджети 100 миллион фунтни ташкил этади, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.
Клуб ҳомийлардан йилига 70 миллион фунт олмоқда. Бундан ташқари  «Хайбери» стадиони ўрнига қўрилган бинолардан фойда олишда давом этмоқда. Кейинги мавсумда клуб ўйинларига кириш учун чипталар нархи уч фоизга ошади.

Шундай қилиб, «Арсенал» йиллик даромади 300 миллион фунт бўлган клублар орасига киради.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru