Венгер Хедира борасида изоҳ қолдиришни истамади

20 июл 2014, 22:14
"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер "Реал" футболчиси Сами Хедиранинг трансфери борасида тўхталиб ўтишни истамади.

Мен ҳеч бир номни тилга олмоқчи эмасман. Ҳозирча фақат шуни айтишим мумкинки, биз трансфер бозорида яна бир харидни амалга оширамиз. Баъзан трансфер ойнаси сўнггида сизга керакли бўлган футболчиларни қўлга киритиш имкони ошиб кетади. Имконият туғилиши билан ўзимизга зарур бўлган футболчини сотиб оламиз.


Манба: soccer.ru