Венгер: "Тоттенхэм" барибир Кейнни сотиб юборишига тўғри келади"
12 май 2018 13:16
Янгиликлар
Венгер: "Тоттенхэм" барибир Кейнни сотиб юборишига тўғри келади"
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгернинг фикрича, "Тоттенхэм" янги стадион харажатларини қоплаш учун ўзининг футболчиларини сотишига тўғри келади.
"Ҳозирга келиб ўзгарган баъзи нарсалар бор. Нархлар кўтарилди, стадион харажатлари икки бараварга ўсди. Трансферлар нархи сўнгги 12 йилда 4 мартага ошди.
Биз ўз стадионимизни қураётганимизда 10 млн. фунтлик футболчининг нархи катта деб ҳисоблар эдик. Гарри Кейн ҳозир қанча туришини ҳам билмайман. 100 млн. фунтми? "Тоттенхэм" уни сотса, яхши даромад олиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам улар Кейнни пуллашига тўғри келади" - дейди Венгер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар