

Бу ҳақда “канонирлар” раҳбарияти маълум қилди. Венгернинг жамоа билан тузган шартномаси жорий мавсум якунлангач, ниҳоясига етади. Илгарироқ франциялик мутахассис жамоа билан шартномасини узайтириши ҳақидаги гапиришни рад этганди.
“Арсенал” мухлислари эса жамоанинг сўнгги натижаларидан қониқишмаяпти ва жамоада мураббий алмашишини исташмоқда.
Айни пайтда “Арсенал” Англия чемпионатида 6-поғонани банд этиб турибди.



