Венгер: "Арсенал"даги келажагим ухлашингизга ҳалақит беряптими?"

Aslanov Jasurbek
28 фев 2018, 15:57
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Бу ҳақида кўп жавоб берганман. Ҳар доимги гапимни қайтаришим мумкин. "Арсенал"даги келажагим ухлашингизга ҳалақит беряптими?

Мен келажагим ҳақида яна ва яна жавоб беришимга тўғри келмоқда. Шартномамга бўлган ҳурматим туфайли кўплаб вариантларни рад этдим, шунга қарамай, ҳар доим бу борада жавоб беряпман" - дейди Венгер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail