UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  30 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

Венгер: "Арсенал" "Манчестер Сити"ни юта олишига ишонаман" Янгиликлар

Венгер: "Арсенал" "Манчестер Сити"ни юта олишига ишонаман"

Теглар :  Арсен Венгер
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгернинг фикрича, Лондон жамоаси Англия Премьер-лигасининг 11-турида "Манчестер Сити"ни мағлуб эта олади.

"Манчестер Сити" - "Арсенал" ўйини бугун Тошкент вақти билан 19:15да бошланади.

"Биз уларни мағлуб эта олишимизга ишонаман. "Сити"га қарши сўнгги 9та учрашувнинг бор-йўғи биттасида мағлуб бўлганимизни айтишди, келинг буни давом эттирамиз.

"Сити"ни ҳар доимгидан кучли деб айтаётган мутахассисларни тинглайдиган бўлсак, бу учрашув биз учун катта имтиҳон бўлади.

Тўп уларда бўлганида рақибни ушлаб туришга ҳаракат қилишимиз керак, чунки "Сити" ҳужумда кучли. Улар урган голларнинг сонидан буни билиб олиш қийин эмас. Ҳимояда жуда эҳтиёткор бўлиш керак. Биз ҳимоядаги энг кучли жамоавий ўйинни кўрсатишимиз лозим.

Ўйин очиқ бўлиши мумкин, чунки тўп бизда бўлса ҳужум қиламиз. Бироқ етти ҳужумчи билан ҳаракат қилмаймиз" - дейди Венгер.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика