Вахид Халилхожич Жазоир термасидан кетди

Aziz Tukhtamuradov
7 июл 2014, 08:59
Жазоир терма жамоаси бош мураббийи Вахид Халилхожич ўз лавозимини тарк этди.
61 ёшли босниялик мутахассис қўл остида жазоирлик футболчилар ЖЧнинг 1/8 финалига қадар етиб боришган эди.

"Қароримга оилавий шароит ҳамда янги марралар сабаб бўлди. Шартномани тўлиқ бажарганимдан ҳурсандман", - дейди мураббий. 

Маълумотларга қараганда, Халиложич ўзи 2005-06 йилларда ишлаган "Трабзонспор"да иш бошлайди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net