
Бу ҳақида клуб ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке маълум қилди.
"Агар бу мавсум натижасига кўра биз Чемпионлар лигасида ўйнаш учун жойни қўлга кирита олмасак, Ройсни жамоада олиб қолиш қийин бўлади. Марко уч нарсага қараб хулоса чиқаради: ҳис-туйғу, молиявий аҳвол ва ўсиш. Шу сабаб савол очиқлигича қолаверади. Биз Ройс билан бадал пулисиз узоқ муаддатли шартнома имзоламоқчимиз"- дейди Ватцке.