Вараннинг фикрича, "Реал"нинг муваффақиятсизлигида омадсизликнинг ҳам айби бор

Aslanov Jasurbek
18 май 2015, 15:19
"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоанинг бу мавсумдаги муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

"Биз мақсадларимиз йўлида доимо охиригача курашамиз ва "Хетафе"га қарши ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз. Испания чемпиони бўлишни истаган эдик, аммо орзулар доиом ушалавермайди. Бундан ташқари, кўплаб ўйинларда омадимиз келмади. Аммо жамоамиз ҳар бир ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилади. Келаси мавсум Испания чемпиони бўлишга уриниб кўрамиз" - дейди Варан.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com