

"Дунёнинг энг буюк клубларидан бирига келдим. Бу ерга ўтишни рад этиш ва АПЛда ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлишга ҳаққим йўқ эди. Янги марраларни забт этмоқчиман. Биламан, МЮда ўйинларда ғалаба қозониш ва совринларга эга чиқиш иштиёқидаги кўплаб ўйинчилар бор.
Мураббий билан гаплашиб, жамоа охирги мавсумларда ривожланиб бораётганини тушундим. Энди биз энг юқори даражадаги рақобатга тайёрмиз. Клуб тарихида қолиш учун боримни бераман", – деди "қизил иблислар" янги аъзоси.
МЮ Варанни 40 миллион евро эвазига сотиб олиб, 4 йиллик шартнома тузди.



