Варан Мбаппенинг "Реал"га ўтишига ишора қилди
12 мар 2020 23:09
Янгиликлар
Варан Мбаппенинг "Реал"га ўтишига ишора қилди
Марказий ҳимоячи терма жамоадаги шериги фаолиятини Мадрид грандида давом эттириши мумкинлигини инкор қилмади.
Франциянинг "Le Figaro" нашри хабарига кўра, "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарган:
"У айни мавсумни Парижда якунлайди, аммо келаси йил нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Мен унга "Реал" ҳақида ажойиб фикрларимни етказдим, буларни Килианнинг ўзи ҳам билади".

Аввалроқ матбуотда "қаймоқранглилар" раҳбарияти Париж клуби билан франциялик ҳужумчини 255 миллион евро эвазига сотиб олишга келишиб олгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар