

"Энг катта фарқ ўйинларнинг шиддатида. АПЛ ҳар бир ўйинида рақиблар томонидан босим кучлироқ, қарши ҳужумлар кўп. Мен яккакурашларда кўп иштирок этяпман.
Испанияда ҳаммаси анча тинч, ўйлаш учун кўпроқ вақт бор. Машғулотларда ҳам фарқ мавжуд.
Бу мен учун чақириқ, ўзимни қайта кашф қилишни хоҳлайман. Баъзида ўз қобиғингиздан чиқиб, яна ниманидир кўрсатишга уриниш яхши ҳолат", – деди "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси.
Рафаэль Варан МЮда 2021 йилнинг августидан буён тўп тепмоқда. 28 ёшли марказий ҳимоячи шу кунгача манкунианлар сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.



