UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон (матнли трансляция)  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  11 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  5 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  23 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  14 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  10 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди Янгиликлар

VAR протоколидаги янгиликка ФИФА инструктори изоҳ берди

Марокашда ўтказилаётган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк баҳсида ҳакам VAR орқали чиқарган қарорини мухлисларга стадионнинг ўзидаги овоз кучайтиргичлар орқали тушунтириб берганидан хабарингиз бор.

Бу ФИФАнинг VAR протоколига киритган янгилиги билан боғлиқ. Яъни, учрашувдаги вазият VAR орқали аниқланса, бош ҳакам чиқарилган қарорни стадионнинг ўзида барчага эълон қилади.



Ушбу янгилик юзасидан ФИФАнинг ўзбекистонлик инструктори Фарҳод Абдуллаев изоҳ берди. Унга кўра, ҳакам майдонни тарк этиш (монитор орқали вазиятни кўриш учун)дан аввал:

- ТВ-монитор белгисини билдириш;

- Радиоалоқа воситасини ёқиш.

Ҳакам VAR билан бўлган суҳбат натижасини мухлисларга ўз ҳолича етказиши керак, яъни:

- ҳолатнинг қисқа баёни;

- ўйинни қандай давом эттириш;

- интизомий жазо ҳақида маълумот (ҳолат сариқ ёки қизил карточка билан боғлиқ бўлса);

- жазоланадиган футболчи (рақами)ни айтиш.

Учрашувдан олдин қандайдир иборани ёдлашнинг ҳожати йўқ, барчаси қисқа ва аниқ бўлиши керак.

"Ал Аҳли" (Миср) ва "Окленд Сити" (Янги Зеландия) жамоалари ўйинига қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам мисрликлар фойдасига пенальти белгилади. Ҳакам видеотакрорни томоша қилгач, қоидабузарлик жарима майдони ташқарисида юз берганини аниқлади. Шундан сўнг майдонга қайтиб, ўз қарорини барчага эълон қилди. Унга кўра, пенальти бекор қилиниб, жарима майдони ташқарисидан жарима зарбаси белгиланди. Қўшимчасига "Окленд Сити" ҳимоячиси Адам Митчеллга қизил карточка кўрсатди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика