Ванден Борре учун ЖЧ-2014 тугади
28 июн 2014 11:24
Янгиликлар
Ванден Борре учун ЖЧ-2014 тугади
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс ҳимоячи Антони Ванден Борре ЖЧ-2014да бошқа майдонга тушмаслигини маълум қилди.
«Ванден Борренинг оёқ суякларидан бири сингани аниқланди. Антони жамоа билан бирга қолади, лекин мундиалда бошқа майдонга туша олмайди», — деб ёзади Вильмотс ўз твиттерида.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи Жанубий Кореяга қарши ўйинда (1:0) жароҳат олиб шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи Жанубий Кореяга қарши ўйинда (1:0) жароҳат олиб шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этганди.
Фикрлар