Ванда Нара: "Икарди майдонга тушишга тайёр, ҳаммаси мураббийга боғлиқ"
01 апр 2019 13:13
Янгиликлар
Ванда Нара: "Икарди майдонга тушишга тайёр, ҳаммаси мураббийга боғлиқ"
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг хотини Ванда Наранинг сўзларига кўра, унинг турмуш ўртоғи майдонга тушишга тайёр.
"Мауро майдонга тушишга тайёр, ҳаммаси мураббийнинг қарорига боғлиқ. Мауро ҳозирча бу вазият борасида ҳеч нарса дегани йўқ. Мауро майдонга тушишни хоҳлаяпти.
"Лацио"га қарши баҳсда камералар бир неча бор унинг юзини кўрсатишди. У жамоа учун қайғураётгани кўриниб турибди.
Мауродек футболчи миш-мишларга кўникиб қолган, аммо у бор эътиборини гол уриб, "Интер"га ёрдам беришга қаратган" - дейди Нара.
Эслатиб ўтамиз, Икарди сўнгги бор "Интер" сафида 9 февраль куни "Парма"га қарши баҳсда майдонга тушган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар