Ван Дейк ва Хендерсон "Милан"га қарши Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади

Alisher
7 дек 2021, 18:01
"Ливерпуль" ўйинчилари Виржил ван Дейк ва Жордан Хендерсон "Милан"га қарши Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 6-тур доирасидаги ўйинни ўтказиб юборишади.

Ван Дейк ва Хендерсон Миланга келишмади, сабаби жамоа бош мураббийи Юрген Клопп таркибда ротация амалга оширмоқчи.

"Ливерпуль" гуруҳ босқичида 5 турдан сўнг 15 очко жамғарган ҳолда биринчи ўрин билан B гуруҳида кейинги босқичга чиқишни кафолатлаган. "Милан" эса 4 очко билан гуруҳда 3-ўринда.

"Ливерпуль" ва "Милан" ўртасидаги ўйин бугун "Сан-Сиро" стадионида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Liverpool Echo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›