UZ

Сўнгги янгиликлар

Ван Дейк: “Олтин тўп” одатда ҳужумчиларга берилади. Аммо...” Янгиликлар

Ван Дейк: “Олтин тўп” одатда ҳужумчиларга берилади. Аммо...”

“Ливперпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк ўзи фаворит ҳисобланаётган “Олтин тўп” соврини ҳақида гапириб ўтди.

“Одамлар мени “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин бўлган футболчилар қаторида тилга олишмоқда. Бу мен учун шараф. Ғолибларни аниқловчи инсонларнинг фикри муҳим. Ўйлашимча, ёмон мавсум ўтказмадим. Буёғига янги мавсумга муносиб ҳозирлик кўриб, керакли “форма”га кириб олишим муҳим. Умид қиламанки, янги мавсум аввалгисидан янада омадли кечади.

Ҳимоячилар камдан кам ҳолатда “Олтин тўп”ни қўлга киритишади? Тушунаман, бу каби совринлар одатда ҳужумчи ёки ҳужумкор ярим ҳимоячиларга насиб этади. Чунки уларнинг ҳаракатларини кузатиш қизиқарли. Аммо бу нарсани ўзгартиришни вақти келди”, дея ван Дейкнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Ливерпуль” матбуот хизмати.

Жорий мавсумда 28 ёшли голландиялик ҳимоячи  жамоаси билан Европа чемпионлари лигасида ғолиб чиқди ҳамда АПЛнинг кумуш медалларига сазовор бўлди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика