Вальверде қизил карточка олди ва ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди
13 янв 2020 12:24
Янгиликлар
Вальверде қизил карточка олди ва ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди
Ўйиннинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди ва қўшимча таймларга мурожаат қилинди. 21 ёшли Федерико Вальверде эса ўйиннинг 114-дақиқасида четлатилди. У "қаймоқранглилар" дарвозабони Тибо Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган "Атлетико" форварди Альваро Моратанинг орқасидан йиқитди. Агар ушбу вазиятда қўполлик ишлатилмаганида, Испания терма жамоаси ҳужумчиси вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди.
Шундай қилиб "Реал" Федериконинг спортчиларга хос бўлмаган ҳаракати туфайли пенальтилар сериясига қадар етиб борди ва унда "қироллик клуби"га омад кулиб боқди. "Реал" 4-1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кубокни боши узра баланд кўтарди.
Уругвайлик ярим ҳимоячи эса қизил карточка олганига қарамасдан ўйиннинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотга сазовор бўлди.
Симеоне: "Айнан у ўйинни ютди. Бу Вальверде учун муҳим вазият эди. Мен унга хавотир олмаслигини, унинг ўрнида бошқаси бўлганда ҳам шундай қилишини айтдим".
Вальверде: "Албатта, мен бундай қўпол ўйнамаслигим керак эди. Мен Моратадан узр сўрадим. Бу мен қилишим мумкин бўлган ягона иш эди. Бутун бошли мураббийлар штаби мени қўллаб-қувватлади. Симеоне ҳам мажбур бўлмасада бу ҳақда менга гапирди".
Облак: "Вальверде бизни яққол гол уриш имкониятимиздан маҳрум қилди. Ўйин пенальтигача борди, пенальти - бу лотерея. Улар гол уришни уддалашди, биз эса йўқ. Энди бошни баланд кўтариш ва ўйнашни давом эттириш керак. Ўша фолни кўриш ёқимсиз эди. Бу ҳақиқий қизил карточка. У бундай қарори орқали бизни гол уриш имкониятидан маҳрум қилди. "Реал" ўйинчиларини табриклайман. Биз ушбу кубокни ютмоқчи эдик, аммо омадимиз келмади".
Фикрлар