Вальверде Паулиньони сотишга рухсат берди

Aslanov Jasurbek
7 июл 2018, 15:06
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа ярим ҳимоячиси Паулиньони пуллаб юборишга қарши эмас.

Мундиални кузатаётган мутахассис клубдагиларга бразилиялик ярим ҳимоячини сотишга рухсат берди. Бундан ташқари, у "Челси" ва Бразилия терма жамоаси футболчиси Виллиан сотиб олинишига қарши. Вальверде жамоага Усмон Дембеледан кучлироқ ўйинчи олиб келиш ниятида.

Олдинроқ, "Барселона"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсади Антуан Гризманн "Атлетико"да қолишга қарор қилган эди. Каталония клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун футболчи излаш билан банд.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: VivaBarca.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›