

Жозе Моуриньо қўл остидаги "Реал" ЛаЛига 2011/12 мавсумида 100 очко тўплаган, келаси мавсум Тито Виланованинг "Барселона"си ушбу муваффақиятни такрорлади.
Эрнесто Вальверденинг "Барселона"си ҳозирча 72 очко ишлашга эришди. Агар жамоа Испания чемпионатининг қолган 10та баҳсида ғалаба қозонса, 102 очко тўплайди ва Моуриньо ҳамда Виланова рекордини янгилайди.

Ҳозирги "Барса" бунга қодирми?



