

"Ўйлайманки, "Интер" тажовузкор босим уюштиради. Чунки улар ўз уйида, муҳлислари қаршисида тўп суришади. Учрашувни кучли ўтказишади ва юқори босим, устунлик қилиш орқали кўплаб ўйинларда ғалаба қозониб келишмоқда. Бу жиҳат "нерадзуррилар" учун ушбу мавсумда муваффақият калити ҳисобланади".
"Оғир баҳс бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. "Интер" ҳозир ажофиб формада. Месси? Унинг машғулотларини кутишимиз керак. Леода ҳаммаси жойида эканлигини билишимиз, ўзини қандай ҳис этаётганлигини кўришимиз лозим. Рақиб жамоа таркибида Икарди ва Наингголанни тўхтатиб қолиш учун барча чораларни қўллаймиз", - дея Вальверденинг сўзларини келтирди УЕФА расмий сайти.



