UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  1 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  3 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  4 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  33

Вальверде: "Месси билан таваккал қилишни истамадик" Янгиликлар

Вальверде: "Месси билан таваккал қилишни истамадик"

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Интер"га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.

"Баҳс жуда яхши ўтди. Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди, аммо бу ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқшни хоҳлагандик. Яхши ўйин кўрсатдик, бироз аниқлик етишмади.

"Интер" олдин ҳам учрашув охирида ўзини кўрсатган, улар бу йўл билан кўп очко тўплашга муваффақ бўлган. Бироқ мамнунмиз, чунки босқич якунланишига 2 тур қолганда плей-оффга чиқдик.

Лео билан таваккал қилишни истамадик. Машғулотларда бир-биримизни аяшимиз мумкин, аммо ўйин бошқа. Учрашувларда кутилмаган йиқилишлар кўп бўлади. Бу ҳақида Месси билан суҳбатлашдим. Бу машғулот эмас.

Малкомдан кўнглимиз тўлди. Унда ажойиб зарба бор. Малкомсиз муваффақиятга эриша олмаган бўлардик.

"Интер"нинг вазифаси аниқ эди: Ҳужум ва прессинг. Биринчи учрашувда улар ўз дарвозаси олдида кўплаб хатоларга йўл қўйишди, бугун ҳам шундай бўлди. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди. Бу жамоа "Тоттенхэм"га қарши баҳснинг сўнгги 5 дақиқасида рақибдан 3 очкони тортиб олди, биздан эса 1" - дейди Вальверде.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика