Вальверде: “Биз ғалабага лойиқ эмасдик”
22 сен 2019 07:28
Янгиликлар
Вальверде: “Биз ғалабага лойиқ эмасдик”
“Барселона” бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лига 5-тури доирасида “Гранада” (0:2)дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.
“Мени ўйинларимиз ташвишга солмоқда. Сафарда яхши ўйнай олмаяпмиз. Ҳужумларни самарали якунлашга кучимиз етмаяпти. Бу нарса “Боруссия”, “Осасуна”га қарши баҳсларда ҳам яққол кўриниб қолди. Яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламиз.
Бўлиб ўтган воқеалар учун жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Ғазабдаман, биз ғалабага лойиқ эмасдик.
Рақибнинг ҳаракатларини тан олиш лозим. Улар бизни таслим этишди ва янада кўпроқ гол уришлари мумкин эди”, дейди Вальверде.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар