UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  0 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:20Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  2 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  3 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  7 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  21 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   10 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1

Вали Султонов: “Орол” жамоаси устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз" Янгиликлар

Вали Султонов: “Орол” жамоаси устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз"

Кеча биринчи лига жамоалари 17-тур доирасида бир нечта учрашув ўтказишди.

Жумладан, Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси сафарда “Орол” жамоаси билан куч синашди. Бу ўйин урганчлик футболчиларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Учрашув тугагач, меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Вали Султоновнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик.

- Қўшни ҳудуд, яъни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг бош жамоалари ўртасидаги беллашув азал-азалдан муросасиз ўтиши билан маълум, - дейди В. Султонов. – Ҳоҳ Нукусда, ҳоҳ Урганчда бўлсин мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳси ўзига хос дербига қиёсланади. Бу ҳол жамоаларимиз ўртасидаги ўйиннинг доимо ҳужумкор ва кескин ўтиши билан исботини топади. Мавсум бошида ўз майдонимизда нукуслик футболчиларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратгандик. Шу жиҳатдан, сафардаги учрашувимизда мезбонлар реванш олишга интилишини билардик. Шуларни ҳисобга олиб, тайёргарлик кўргандик. Саъй-ҳаракатларимиз бесамар қолмади. Жорий йилги мавсумдаги иккинчи учрашувда ҳам қўлимиз баланд келди. Бундан хурсандмиз, албатта. Умуман, “Орол” билан кечадиган мазкур ўйинни сариқ карточкалари туфайли асосий дарвозабонимиз Ғайрат Ўдаев ўтказиб юбориши лозим эди. Бу бизга муаммо туғдирарди. Шу куни уни ўрнини захира дарвозабонимиз Равшан Жуманиёзов эгаллади. У ҳали ёш бўлишига қарамай, ишончимизни оқлади. Умуман, барча футболчиларимиз ўзларига топширилган вазифани муносиб уддалашди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, узоқ йўл босиб Нукусга келиб “Хоразм” жамоасини қўллаб-қувватлаган кўп сонли мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман ва уларни жамоамизнинг навбатдаги ютуғи билан табриклайман.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика