UZ

"Валенсия" грузиялик дарвозабонни харид қилди Янгиликлар

"Валенсия" грузиялик дарвозабонни харид қилди

"Валенсия" Тбилисининг "Динамо" клубидан дарвозабон Георгий Мамардашвилини харид қилганини эълон қилди.

Манбанинг хабарига кўра, Мамардашвилининг трансфери Грузия клубининг ғазнасини 850 минг еврога бойитди.

Мамардашвили "кўршапалаклар" билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Посбон жорий мавсум "Валенсия" таркибида 6та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 7та тўп олиб чиқди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика