

Матбуот анжуманида Вадим Абрамов ОФК вакили томонидан берилган учта саволга жавоб берди холос. Бошқа савол берилмади.
- Эртага коронавирус пандемиясидан кейинги биринчи расмий ўйинимиз бўлади. Бу янгича форматдаги турнир. Узоқ вақт давомида биз расмий ўйинларда иштирок этмадик.
- Бу ўйинлардан олдин албатта Саудия Арабистони мезбон сифатида устунликка эга. Лекин барчаси ўз қўлимизда. Имкониятимиз 50/50. Бизда унгача яна иккита ўйин бор, шуни унутмаслик керак.
- Йўқотишлар йўқ ва ҳамма соғ-саломат. Фақат Ойбек Бозоровда дисквалификация бор. У 2020 йил Таиландда ўтган U-23 Осиё чемпионати сўнгги ўйинида қизил карточка олганди", - деди Вадим Абрамов ЎФА матбуот хизматига. 
фото: ЎФА матбуот хизмати


