UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  6 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  12 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  18

Вадим Абрамов: "Самарқандда яхши савиядаги жамоа ва мураббий ишламоқда" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Самарқандда яхши савиядаги жамоа ва мураббий ишламоқда"

«Динамо» - «Локомотив» (0:1) ўйинидан кейин дастлаб «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, саволларга жавоб берди.
-Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Анча шиддатли ўйин бўлди. Ҳар икки томон ҳам ғалаба қозониш имкониятига эга бўлди. «Динамо» ҳам имкониятларидан фойдаланганда ғалабани илиб кетиши ҳеч гап эмасди. Умуман олганда эса чиройли, томошабоп ўйин бўлди. Мен аввало Самарқандда мана шундай ажойиб ўйингоҳда ажойиб ҳолатдаги майдонни шай қилиб қўйишгани учун раҳмат дейман. Бундай майдонлар кўпайишини истардим. Футболчилар мазза қилиб ўйнашди. Майдон яхши бўлса, футболчилар ҳам чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд этишади. Энг асосийси эса бугун қийин ўйинда уч очкони қўлга киритдик.

- Мутахассис сифатида «Динамо» жамоасининг ўйини ҳақида қандай фикрлар билдира оласиз?
- Самарқандда яхши савиядаги жамоа ва мураббий ишламоқда. Жамоа ўйини ҳам эътирофга арзигулик. Аммо мавсумнинг бошланиши боис жамоа натижа кўрсата олмаётган бўлиши мумкин. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика