UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  0 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  3 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1

Вадим Абрамов: "Қаршидаги учрашувни кўра олмадим, ўша пайт "Бунёдкор" - "Машъал" ўйинида эдим" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Қаршидаги учрашувни кўра олмадим, ўша пайт "Бунёдкор" - "Машъал" ўйинида эдим"

Жонли эфирда кечган "Тезкор Студия"нинг кечаги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилинди.

"Пахтакор" - "Насаф" ўйинини фақат ҳисобини билдим. Учрашувни томоша қилганим йўқ. Шу боис менга бу баҳс ҳақида гапириш қийин. Сабаби ўша пайт, "Бунёдкор" - "Машъал" ўйинини стадиондан кузатаётгандим. Қаршида кимлар гол урганини билдим. Шуниси аниқки, майдон эгалари 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. "Пахтакор"дан ғалаба тўпини Иброҳимҳалил Йўлдошев киритди.

"Бунёдкор"нинг ўйини ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи учрашув бўлгани боис футболчилар ҳаяжонланди. Улар ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсата олишмаган бўлиши мумкин. Майдонда ёш футболчилар ҳаракат қилишди. "Машъал" эса ҳимоядан ўйин намойиш қилди. "Бунёдкор"да кўп вазиятлар юзага келди ва уларнинг биридан фойдаланди. Умуман олганда ўйин тенг суръатлар остида кечди. 

АГМК - "Локомотив" ўртасидаги беллашув ҳам қизиқарли руҳда ўтди. Яна такрорлайман, биринчи тур эканлиги боис бирор аниқ фикр билдириш қийин. Кўриниб турибдики, барча жамоалар юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган",- дейди Абрамов.



Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика