UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  0 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  0 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7

Вадим Абрамов: "Насаф" бугун биздан кўра кучлироқ ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Насаф" бугун биздан кўра кучлироқ ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди"

Олий лига 7-тур марказий ўйини "Насаф" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
"Аввало "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун иккита тенг кучли жамоалар майдонда курашишди. Кераксиз жойда гол ўтказиб юбордик ва бу бизга қимматга тушди. Бугунги ўйинда мағлубиятга учраганимизнинг асосий сабаби бу - "Насаф" биздан кучли ўйнади ва "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Улар ҳақли ғалабани тантана қилишди. Биз ўз мақсадимиз сари дадил қадам ташлаша давом этишимиз керак. Бу йилги чемпионатда олдимизга чемпион бўлиш вазифаси қўйилган", - дея гап бошлади Вадим Абрамов.

- Вазиятлардан фойдаланишда яхшигина муаммолар туғилмоқда. Бу борада нима дея оласиз?
- Футболчилар жуда шошиб ҳаракат қилишмоқда. Вазиятлардан фойдаланиш муаммосини бартараф этиш керак.  Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг жамоа жуда шошиб қолмоқда. Бу борада иш олиб боришда давом этамиз.

- Дамир Кояшевич майдонга тушса асосан голлар уради ва жамоа фойдаси учун жуда кўп ҳаракат қилади. Лекин негадир у захирада қолиб кетмоқда?
- Мана бугун ҳам у ўйинга 30 дақиқа қолганида майдонга тушди ва жамоа тўп йўқотган пайтларда орқага қайтмайди. Унинг асосий камчилиги шунда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика