UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  0 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  2 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  3 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  2 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  4 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6

Вадим Абрамов: «Кожо бизни кўп қутқарган, бугун омади чопмади, бу футбол. Йигитлар 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олишди» Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Кожо бизни кўп қутқарган, бугун омади чопмади, бу футбол. Йигитлар 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олишди»

Про лига 11-тури доирасидаги «Динамо» - «Шўртан» (1:1) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Марказий ҳимоячимиз қизил карточка олиб, қийин баҳсда бизга панд берди. Рақиб жарима зарбасидан ҳисобни очганидан кейин ҳам, оддий вазиятда бир киши кам бўлиб қолиш вазиятни янада қийинлаштирди. Биз бу борада чора кўрамиз. 

Шунга қарамай, йигитлар борини бериб ҳаракат қилишди, ҳисобни тенглаштиришди, ўйин якунида эса ғалабани илиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Бунга сўнгги дақиқаларда имконият бўлди. Аммо... Бугун 2 очко йўқотдик.

- Бу ўйингача кетма-кет 3 футболчи дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборди, бугун эса яна бир ўйинчи майдондан четлатилди. Жамоада интизом масаласида муаммолар бор деб ўйламайсизми?

- Жамоада интизом жойида, ҳамма гап майдондаги қўпол ҳаракатимизда ва биз бу борада оқсаяпмиз. Ўйин қоидасини бузгач, сариқ карточка берилиши баъзида маҳоратнинг етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Биздаги муаммо шу билан боғлиқ.

- Қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги пенальти ҳақида. Кожо Жоэл эртага Қирғизистон миллий жамоаси ихтиёрига йўл оларкан...

- Бу – футбол. Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Кожо бугун ҳам гол уришни истаганди, аммо омади чопмади. Жоэл мавсум давомида бизни жуда кўп марта қутқарган, бугун эса омади келмади. Футболда рўй бериб туради. Умуман олганда, футболчилар иштиёқидан қониқдим, меҳмон жамоа йўқ жойдан гол киритиб кетгач, ҳаммаси ўзгариб кетди. Биз шошилишни бошладик. Марказда ҳам 3 футболчи йўқлиги ўйинимизга таъсир қилди. Биз деярли яримҳимоясиз қолгандик.

- Аммо захирадан туширилган ўйинчилар (Насимов, Исроилов, Бойдуллаев, Козимов, Маликов) ўйинни кучайтира олишди, жамоа 10 киши бўлиб ҳам рақибдан тўлиқ устунлик қилиб, ғалабага яқин қолганди...

- Ҳа, таркибдаги ўзгаришлардан кейин жамоа ҳужумкор ўйнади. Тўғри, захирадан ҳаммани ҳам тушира олмаймиз, аммо тушган ҳар бир ўйинчида ҳам иштиёқ кучли эди. Шу боис 10 киши бўлиб, ўйинни қутқара олганликлари учун йигитларга миннатдорчилик билдириш керак. Ютишимиз ҳам мумкин эди. 

- Комил Шарофутдинов ўтган ўйинда жароҳат олиб, бугун таркибга киритилмади. Унинг ҳолати ҳақида маълумот берсангиз?

- Афсуски, у мавсум охиригача бизга ёрдам бера олмаслиги мумкин. Комилни тез орада жарроҳлик амалиёти кутмоқда, - дейди Вадим Карленович.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика