UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  3 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  3 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  6 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  29 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  4 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  3 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2

Вадим Абрамов: "Иван Нагаев узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Иван Нагаев узоқ вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетди"

"Локомотив" - "Сўғдиёна" (7:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Вадим Абрамов қатнашди.
"Бугун ҳисоб ўта йирик бўлди, шунга ишонгандик. Жамоа ўтган ўйиндаги мағлубиятни унутиб майдонга тушди. Йирик ғалабадан хурсандман".

"Сўғдиёна"га қарши кўрсатган ўйинимиз туфайли рақиб деярли имконият ярата олмади. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйнашга уринамиз".

"Иван Нагаев Қувайтда ўйнаб қайтганида ПФЛдан уни ҳеч бўлмаса ёшлар таркибида ўйнашга рухсат беришини сўраб мурожаат қилдик, аммо бунга имкон беришмади. Иван анча вақт давомида ўйин амалиётига эга бўлмади. Шу боис ҳам уни бугун майдонга туширмадим. Тез орада у яна ўз формасига кириб олади".

"Бобур Йўлдошев жароҳат олиб сафдан чиқди. Менимча тахминан 3 ҳафта давомида майдонга туша олмаса керак. Иккинчи бўлимда йигитларга мухлислар учун ўйнаш кераклигини айтдим. Об-Ҳаво ҳам футболга мос бўлди", - дейди Вадим Абрамов.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика