UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  6 17:30Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  6 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   5 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  3 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  33

Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қийин климатик шароитлар остида ўтган ўйин бўлди. Шамол ўйинга таъсир ўтказди. Гол уриб олганимиздек сўнг ўйинни назорат қилдик. "Сурхон" жуда яхши шаклланган жамоа, омадимиз келди ва ғалаба қозондик. Кейинги босқичга чиқа олганимиздан хурсандман. "Лочин" жамоаси бизга муддатдан аввал плей-оффга чиқишга ёрдам бериб юборди" - деди Вадим Карленович баҳс якунлангач.

- "Динамо" жорий мавсумда ҳали мағлубиятга учрамади. Жамоа мағлубиятсиз сериясини қачонгача давом эттира олади деб ўйлайсиз?

- Бизга кўз тегинишини хоҳлаяпсизми? Кучимиз қанчага етишини келажакда билиб оламиз. Кейинги учрашувни "Шўртан"га қарши ўтказамиз. Ҳозир омад биз томонда ва умид қиламанки, омад бизга кулиб боқишда давом этади.

- Анваржон Ҳожимирзаев захирага олинганига нима сабаб бўлди?

- У бошидан жароҳат олди ва захирага олинишини сўради. Биз таваккал қилмай уни алмаштирдик. Балки боши чайқалгандир.

- ЎзПФЛ "Нефтчи"га қарши ўйинни кўчирди. Ушбу қарор жамоангизга қандай таъсир қилди? "Нефтчи" ўтган турда ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборган эди, сизнинг жамоангиз эса ҳозир жуда яхши формада. Ўйин кўчирилгани сизни хафа қилмадими?

- Самарқандга юқори даражадаги меҳмонлар кела олмаслиги маълум бўлганидан сўнг биз ЎзПФЛга учрашувни ўтказишга тайёр эканлигимизни билдирдик, аммо "Нефтчи" рози бўлмади.

- Жорий мавсумда барча жамоалар тиғиз тақвимда ўйнамоқда. Ушбу тақвим жамоангизга қандай таъсир қилмоқда?

- Тақвим барча жамоалар учун бир хил, фақатгина "Динамо" учун эмас. Мени ҳайрон қолдираётган ягона жиҳат, бу мезбонлик масаласи. Мисол учун, биз "Шўртан"га қарши кейинги учрашувни Ғузорда ўтказамиз, аммо бундан аввалги учрашувларни "Шўртан" нейтрал майдонда, яъни Қаршида қабул қилган эди. Энди "Хоразм"га ҳам бориш керак бўлади. Менинг билишимча, "Бунёдкор" мавсум бошидан буён Тошкентдан чиқмади. Икки жамоа ўзаро келишган ҳолда Тошкентда ўйнамоқда. Очиғи, биз ҳам бажонидил Самарқандда кимдирни қабул қилган бўлар эдик.

- "Андижон" бугун сенсацион тарзда "Лочин"га мағлуб бўлди. Бу натижаси эса "Динамо"ни автоматик тарзда кейинги босқичга олиб чиқди. "Динамо" гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувни Андижонда ўтказади. Бўлажак учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Биз камроқ ўйин имкониятига эга бўлаётган футболчиларга имконият тақдим этамиз. Ўйлайманки, бундай қароримиз учун бизни жазолашмайди.

- "Андижон"га қарши ўйин принципиал эмасми?

- Ҳар бир рақибга қарши ўйин биз учун принципиал. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз. Шу сабабли захира футболчиларига имконият бериш тўғри қарор бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика