UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  0 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  2 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  4 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  3 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3

Вадим Абрамов: "Динамо" олдига қандай мақсад қўйилган? Камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Динамо" олдига қандай мақсад қўйилган? Камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов Про лиганинг биринчи туридан ўрин олган "Машъал"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.


- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда мавсумнинг очилиш ўйини билан барчани, мухлисларни табриклайман. Илк тур доим қийин ўтган. Чемпионат бошланиши 2-3та ўйин оғир бўлади. Кейинчалик мослашиб кетилади. Натижамиз яхши, лекин ўйинимиз борасида камчиликларимиз бор. "Машъал" яхши жамоа, улар билан қишки ўқув-машғулот йиғинлари доирасида икки маротаба учрашган эдик. Ўйинга бўлган режаси борлиги маълум эди. Бизни қарши ҳужумда ушлашганди. Бугун ҳам шундай бўлиб чиқди. Футболчиларга раҳмат айтаман, қандай ўйнаш керак бўлса, шундай ҳаракат қилишди. 

- Легионерларнинг ҳаракатидан қониқдингизми?

- Легионерлар яхши тўп тепишди. Ўзларини кўрсата олишди. Бироқ 3:0 вақтида футболчилар бироз нотўғри ўйнашди. Бу хавотир оладиган жиҳат бўлди. Биринчи бўлимда ҳам вазиятлар бўлди, шошилдик. "Машъал" билан ҳаммага қийин кечиши аниқ. Натижадан мамнунман. 

- Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Энди биринчи ўйин якунланди. Бу ҳақда гапиришга эрта, деб ўйлайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади, камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика