UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  31 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  11 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Вадим Абрамов: "Бундай шармандалик учун мухлислардан кечирим сўрайман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бундай шармандалик учун мухлислардан кечирим сўрайман"

Доҳа, 17 март - "Ал-Садд" ва "Локомотив" ўртасида кечган, аянчли ўйин ўз ниҳоясига етгач, Вадим Абрамов матбуот анжуманига тушкун кайфиятда кириб келди.
Ўйин ҳақидаги таассуротлар борасида сўралганда, "бундай ҳунук ўйин бўйича тафсилотим йўқ, бевосита саволларга ўтсак бўлади", - дея жавоб қайтарди Абрамов.

- "Жамоангиз билан нима содир бўлди, учрашувни анча тетик бошлаган эдингиз", - дея савол билан юзланди "beIN Sports" мухбири.

- "Ўйин бундай тус олишини тушимда ҳам кўрмагандим. Аввалламбор "Ал-Cадд"ни ғалаба билан табриклайман. Бизнинг ўйинга келсак, йигитларимиз ҳуддики биринчи бор майдонга тушгандай ўзини ёш болалардек тутишди. Керакмас жойда пенальти ишланди, шундан сўнг ўйин тизгини қўлдан кетди. Бу вазиятни ҳали чуқур ўрганишга тўғри келади. Шармандаларча ютқаздик, уялганимдан юзим шууд бўлди. Мухлислардан бундай аламни бошларидан кечирганлари учун кечирим сўрайман. Ўзимни ва жамоамни оқлаш учун, ҳеч қандай сабаб йўқ", - дейди Абрамов.

- Нима сабабдан, Муллажоновни (учинчи рақамдаги ўйинчини), марказий ҳимоячини олиб ташлаб, ўрнига ярим ҳимоячини туширдингиз?
- "Ўйинчи унга қўйилган вазифани амалга бажармагач, майдонни тарк этиши керак. Бироқ, Рахматуллаев ҳам ҳимоя чизиғига ёрдам бериб, тезроқ ҳужумга киришиш учун қўйилди. Ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, олдинга чиқиб олишимиз керак эди шуниниг учун бу қарорга келгандим, аммо бу футбол, ҳар доим ҳам биз ўйлагандай бўлмайди".

- Ҳакамлик ҳақида фикрингиз?
- Ҳакамларни баҳолаш учун инспектор бор, бу унинг иши. Бироқ, ОФК ҳакамларни танлаганида уларнинг профессионаллигига кўпроқ эътибор берса яхши бўларди. Уқувсиз ва эътиборсиз ҳакам бутун ўйинни синдириши мумкин.

- Гуруҳдан чиқиш учун имкониятингизни қандай баҳолайсиз, ҳали ҳам умид борми?

- Умид ҳамиша бор, бироқ мен кейинги ўйинлар ҳақида эмас, айнан шу ўйин бўйича жавоб бериш учун келдим. Нима ҳам дердим, омад юз ўгирди, ўйинимиз ўхшамади. Уят.

Матбуот анжуманини тугатиб, стадиондан чиқиб кетаётган Абрамовни унинг касбдоши, Бора Милутинович кутиб олди. Ҳозирги кунда Милутинович, Ироқ терма жамоасига мураббийлик қилиб, Доҳада яшаб келмоқда.

Милутинович стандионга ўйинни томоша қилгани келган экан. Вадим Абрамовга далда бўлар экан, Бора "йигитларинг нималар қиляпти ўзи Вадим", - дея киноя билан гапирди.

Икки касбдош 10 дақиқа давомида илиқ гаплашиб, бир бирларига омад тилаб, тарқалишди. Биз Бора Милутиновичдан вазиятдан фойдаланиб блиц интервью олишга муваффақ бўлдик. Тафсилотларни сайтимизда кузатинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика