UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  4 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:45ЕЧЛ учун кураш. "Аталанта" - "Рома"  17 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  0 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  2 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3

Вадим Абрамов: "Бразилияга фақат дам олиш учун борганим йўқ" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Бразилияга фақат дам олиш учун борганим йўқ"

Ўзбекистон кубоги соҳиби "Локомотив" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.
Қуйида ушбу суҳбатнинг энг асосий қисмини тақдим этамиз.

- Бразилияга боришимнинг асосий сабабларидан бири дам олиш билан боғлиқ эди. Бундан ташқари айрим ишлар билан ҳам боргандим. Бир неча кун Бразилияда бўлиб қайтдим.

- Тожиев ва Абдуллаев ўзларини четда синаб кўришни исташди. Биз қаршилик қилганимиз йўқ. Жасур Ҳасанов ҳам хорижда ўйнашни истаса биз қаршилик қилмаймиз. Ҳеч кимни мажбурлаб ўйната олмайман.

- Жамоага легионерларни ҳам жалб этамиз. Бир қатор етакчи футболчиларимиз икки ой давомида терма жамоа ихтиёрида бўлишади. Шу боис легионерларни ҳам таклиф этмасак бўлмайди.

- Бразилияга фақат дам олиш учун борганим йўқ. У ерда чемпионат ўйинларини кўрдим. Бразилия футболи қандай эканини ўз кўзим билан кўришни мақсад қилгандим. Танишларим билан футболчилар борасида ҳам гаплашдим. Таркибимизга бразилиялик ўйинчилар қўшиладими йўқми, буни аниқ айта олмайман. Биринчи йиғинимизда кўп нарса маълум бўлади.

- Янги мавсумга тайёргарликни 20 декабрда Тошкентда бошлаймиз. 6-20 январь кунлари хорижда йиғин ташкил этамиз. Ундан кейинги йиғинларимиз қаерда ва қачон бўлиши ОЧЛдаги рақибларимизга қараб ҳал қилинади, - дейди Вадим Абрамов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика