UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  0 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   13 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  9 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" (0:2) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Сурхон" футбол ўйнайдиган жамоа ҳамда юқори ҳимояланишини билардик. Биз бундай баҳсга тайёр эдик. Биринчи таймда иккита гол уриб вазиятни қўлга олдик ва иккинчи бўлимда шу темпни туширмасликка ҳаракат қилдик. Тўғриси, танаффусдан кейин ҳисобни сақлаб қолишга ўйнаганимизни айтиб ўтаман. Самарқанддан мухлисларимиз келиб бизни қўллаб туришди, уларга алоҳида раҳмат. Олдинда танаффус юзага келади ва бу оралиқда яхшилаб тикланиб олишга эътибор қаратамиз. Сариқ карточкалар сабаб қайси ўйинчиларимиз кейинги ўйинда майдонга туша олмаслигини кўриб чиқамиз.

- "Пахтакор"га қарши Кубок учрашувидан сўнг эътибор чемпионатга қаратилишини айтган эдингиз.

- Мақсадимиз Кубок финалига чиқиш эди, лекин ярим финалда пенльтилар сериясида мағлуб бўлиб Кубокни тарк этдик. Бундан жуда хафамиз. Энди Суперлигада ўзимизни кўрсатишга тўғри келади. Хайрият руҳий тушкунликка тушиб қолмадик. Футболчиларимиз курашишда давом этяпти, бу эса ҳаммамизни хурсанд қиляпти.

- Миллий терма жамоага "Динамо"дан икки нафар футболчи таклиф этилди. Бу чақирув футболчиларга қанчалик таъсир қилди?

- Умумий ҳисобда турли терма жамоаларга биздан 6 нафар ўйинчи чақирилган. Шахсан мен жуда хурсандман. Футболчиларнинг ҳам кайфияти кўтарилди. Термага лойиқ ўйинчи чиқариб берсак бундан фақат хурсанд бўламиз.

- Ҳали расман эълон қилингани йўқ, лекин барибир сўрамасак бўлмайди. Фабио Каннаваронинг терма жамоамиз бош мураббийи этиб тайинланишига қандай қарайсиз?

- Каннаваро футболчилик пайтида "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади, яна нима дейишим мумкин. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Жамоангиз кейин турни "Бухоро"га қарши ўтказади.

- 8 октябргача футболчиларга дам берамиз. Шундан кейин яна йиғилиб машғулотларни давом эттирамиз. 11 октябрь куни "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Билишимча, терма жамоа футболчилари Малайзиядан 14 октябрь куни қайтади. 18 октябрда эса "Бухоро" билан ўйнаймиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика