UZ

Сўнгги янгиликлар

15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  0 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  2 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  2 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  13 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8

Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"

Теглар :  "Динамо"
Суперлига 13-тури доирасидаги "Динамо" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Аввало, мухлислардан узр сўрашим тўғри бўлади, бугун минглаб мухлислар стадионга келганди, аммо биз байрамона кайфиятни улаша олмадик. Барча мухлислардан узр сўраймиз. Вазиятни кейинги ўйинларда ўнглашга ҳаракат қиламиз.


Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, баҳсни ёмон бошламадик, аммо энг аламлиси рақиб сафидаги бир футболчи – Темурхўжа Абдухолиқов бутун жамоамизни яккаликда мағлуб этди. Бу вазиятда ҳимоя чизиғи қўпол хатога йўл қўйди, иккита хато узатма ва биз иккита тўпни ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаш учун чиққандик, аммо яна биз гол уришимиз керак бўлган жойда улар уришди. Бу вазиятда ҳам биргина Абдухолиқов уч кишини доғда қолдирди. Бундай ўйнамаслик керак. Хатоларни таҳлил қиламиз.


- Футболда мағлуб бўлмаган жамоа бўлмайди. Бу мағлубият жамоага совуқ душ каби таъсир қиладими?

- Шунга умид қиламан, чунки ҳаммаси жамоанинг бу мағлубиятга қандай реакция билдиришига боғлиқ. Уч кундан кейин сафарда Қўқон жамоасига қарши ўйнаймиз. Бугунги ўйиндаги хатоларни ўша ўйинда тузатишимиз шарт. 


- Илк мағлубиятга қарамай, ўйиндан кейин мухлислар «Динамо»ни олқишлар остида кузатиб қўйишди...

- Бугун уларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик, шунга ҳаракат қилдик, аммо бугун бизнинг кунимиз эмасди. Ҳаракатларимиз самарасини бермади. Кечириб бўлмас хатолар голларга сабаб бўлди. Баъзи вазиятларда совуққонлик ҳам етишмади. 


Мағлубиятдан фожиа ясамаймиз, ҳаммаси ҳали олдинда. Аммо мен учун бундан тўғри хулоса чиқариб, мағлубиятга яраша жавоб қайтара олишимиз жуда муҳим. Қачондир мағлуб бўлардик, барибир.


- «Динамо» 1-давранинг энг ёрқин жамоаларидан бири бўлмоқда. Шунга қарамай, жамоа давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтирмоқчи? Сабаби юқори ўринлар учун курашишга баъзи чизиқларни кучайтириш кераклиги кўриниб турибди...

- Шубҳасиз, 2-давра олдидан кучайишимиз керак. Аммо қайси чизиқларни кучайтириш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Олдинда муҳим ўйинларимиз бор ва уларда бизга ёрдам бера оладиган футболчилар талайгина. Ўзгаришлар ҳақида эса гапиришга эрта, вақти келса билиб оласиз, - деди Вадим Абрамов ўйиндан кейин.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+6   
24 июн 08:17:19
Аббосхужа
Кеча "Динамо" рақибини кучига тўғри баҳо бермади шекилли. Ҳаммаси ўзим ураман деб бир-бирига пас бермайди.Аксарият комментларда эса шарҳловчини ёмонлашди, аммо телевизор кўриб турган муҳлис асабийлашса ҳам футболчи буни эшитмайдику. Динамонинг кейинги ўйинларига омад. Чемпион бўлиш насиб қилсин.
+5   
24 июн 03:17:34
Усмонбек
Динамо телеграм гурухида курдим видеосини динамо футболчилари мухлислардан узр сураганини койил мана мухлисларга хурмат динамо га омад кейинги уйинларда
+3   
24 июн 07:46:40
Фарход
Хаммаси олдинда, биргина маглубиятдан фожиа ясамаслик керак, футболчиларга ёмон та'сир килиши мумкин. Бизлар Абрамовга хам Динамо жамоасига хам ишонамиз ва куллаб куватлаймиз. Бу охирги маглубият булишини истаб коламиз. Динамо совринли уринлар учун курашади ва иншооллох уз максадига эришади. Давай давай Динамо
+3   
24 июн 02:15:46
Baxti01010101
Абдуллаев кечаги уйинда хам суст харакат килди. Абрамов тактик хатога йул куйди. Бунёдкор яхши химояланди ва дарвоза томон зарба беришга йул куймади.
+1   
24 июн 01:48:33
BXZ BXZ
Динамо тезкор марказий химоячи олиши керак шу у́йин буни исботлади .
   
24 июн 10:50:57
Muhammadmaruf
Абрамов аутсайдер командани аста-секин лидерлик сари бошлаяпти. Яхши ёш, умидли футболчилар етишиб чиқяпти унинг қўл остида. Битта мағлубият учун командани сўкмаган, аксинча қўллаб-қувватлаб далда бўлаётган мухлисларга ҳам раҳмат
   
24 июн 10:50:27
Muhammadmaruf
Абрамов аутсайдер командани аста-секин лидерлик сари бошлаяпти. Яхши ёш, умидли футболчилар етишиб чиқяпти унинг қўл остида. Битта мағлубият учун командани сўкмаган, аксинча қўллаб-қувватлаб далда бўлаётган мухлисларга ҳам раҳмат
   
24 июн 08:43:57
mirabzal
абрам хитрий человек
   
24 июн 06:30:51
Шухратжон Муйсинович
Бунёдкорни тренери интервью бермабдими
   
24 июн 00:59:40
Artur1801
Битта футболчини зарарсизлантириш йўлини тополмадизми
-2   
24 июн 08:51:52
"Булунгур"
Уйинни нархи канча булди Вадимбой,узр сурашничи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика