UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21​Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  0 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  11 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  12 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4 09:15Ямал тарихга кирди  16 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  19

Вадим Абрамов: "Ахир қачондир ютишимиз керак-ку" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Ахир қачондир ютишимиз керак-ку"

Бугун туғилган кунини нишонлаётган Вадим Абрамов бугун бўлиб ўтадиган "Нефтчи" - "Шўртан" баҳси олдидан ўз фикрини билдирди.

- "Аввало туғилган кун билан табриклаганингиз учун раҳмат. Агар бугун ғалаба қозонсак, бу мен учун энг катта совға бўлади. Ахир қачондир ютишимиз керак-ку", - дейди Вадим Карленович. 

Маълумот учун, Вадим Абрамов бугун 55 ёшни қарши олди. Таниқли мутахассис "Нефтчи"га бош мураббий бўлганидан сўнг фарғоналиклар унинг қўл остида учта ўйинда майдонга тушиб, ҳали ғалаба қозонишмади. Жамоа ўз майдонида "Динамо" ва "Металлург"га имкониятни бой берган бўлса, сафарда "Машъал" билан дуранг ўйнади. 

Бундан ташқари, Кубок баҳсларида ҳар иккала ўйинда ҳам "Бунёдкор"га мағлуб бўлиб, ўз иштирокини чорак финалда тўхтатди. Бугун жамоа олий лиганинг 16-тур учрашувини ўз майдонида "Шўртан"га қарши ўтказади. "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс 19:00да бошланади. 

Х.Холиқов


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика