UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  0 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10

Уят! "Навбаҳор" расмийларининг хунук "қилиқлари"ни томоша қилинг Янгиликлар

Уят! "Навбаҳор" расмийларининг хунук "қилиқлари"ни томоша қилинг

Наманган ва Доҳадаги ўйинларни томоша қилдик. Футболимиз учун унутилмас кунлардан бири бўлди.

АГМКнинг ғалабасидан кейин кайфият зўр эди. Афсуски, узоққа чўзилмади — Намангандан олинган "иссиққина" видеолавҳалар туфайли. Марҳамат, сиз ҳам томоша қилинг.


Келинг, ҳакам ва мухлисларнинг ҳаракатларига баҳо беришни кейинроққа қолдириб, мезбон жамоа расмийларига тўхталайлик. Бунақа вазиятларда тинчланиб, мухлисларниям хотиржамликка чорлаши керак бўлган персоналлар ўйин давомида нима билан банд эди? Жавоб шундай:

Кимдир майдондан "ҳаромдан бўлган" кишини қидирди, кимдир Чераннинг онасига севгисини изҳор қилган бўлса, аллаким унинг "(беғар)азлиги"ни юзига солди... Видеода жазавага тушган баъзиларнинг футболчиларга ташлангани, кийиниш хонасига қадар таъқиб қилгани ҳам кўринган.

Бу ҳаракатларни ҳеч қанақасига оқлаш мумкин эмас. Биз кўрган лавҳаларни футболимиз мутасаддилари ҳам кўрганини инобатга олсак, тез орада уларга нисбатан жиддий чора кўрилишини тахмин қилиш қийин эмас. Зеро, ЎзПФЛ расмийлари аллақачон вазиятга реакция билдиришга улгурди:)

Регламент нима дейди?

Мусобақаларни ўтказиш регламентининг 18-боби "Футбол клублари, клублар раҳбарлари ва футболчиларнинг мажбурияти", деб номланган ва ундан қуйидаги қоидалар ўрин олган:

18.1. Футбол клублари ўзларининг ушбу Регламентда белгиланган

мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлиги учун

жавобгар ҳисобланади.

18.2. Футбол клублари, клублар раҳбарлари, расмий шахслари,

футболчилар ва клубларнинг мусобақаларда иштирок этувчи бошқа

ходимлари (кейинги ўринларда — клуб расмий шахслари) юқори даражадаги

интизом, тартиблилик, уюшқоқлик, ўзаро ва томошабинларга нисбатан

ҳурматни намойиш этиб, ушбу Регламентнинг барча талабларига риоя

қилишлари шарт.

18.3. Клуб ўз жамоаси аъзоларининг хулқ-атвори учун бевосита

масъулдир. Улар учрашув комиссари, инспектори ва ҳакамларининг (кейинги

ўринларда — учрашув расмий шахслари) ҳаракатларига аралашиши

тақиқланади.

18.4. Футбол клублари ўзларининг томошабинлари (жамоа

мухлислари), шунингдек, клуб номидан бирор-бир учрашувда муайян

вазифани бажараётган ҳар қандай шахс хулқи учун ҳам жавобгардир...

Муаллиф :
Рейтинг: -115   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика