UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  0 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  3 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  4 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  7

Усмонали Усмоналиeв кечаги қизил карточкага муносабат билдирди Янгиликлар

Усмонали Усмоналиeв кечаги қизил карточкага муносабат билдирди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Андижон” - “Бунёдкор” учрашувида қизил карточка олган Усмонали Усмоналиeв вазиятга ойдинлик киритди.

- Муҳаммадкарим билан ёшликдан катта бўлганмиз, уч йил битта жамоада тўп сурдик. Оғир кунларимизда бир-биримизни қўлладик, ёнма-ён бўлдик. Оилавий борди-келдимиз бор. Қисқаси, у билан ака-укадек яқинмиз, қалинмиз. Учрашувдан аввал ҳам Тоиров билан анча суҳбатлашдик, ҳазиллашдик.

Голимиз ВАРда текширилаётганда Муҳаммадкарим билан ҳазиллашдик. Бошқа жиддий гап йўқ. Вазиятни чуқурлаштириш, муаммо излаш, ваҳима кўтариш шарт эмас. Агар ўша ҳазилим учун қизил карточка кўрсатилишини билганимда Муҳаммадкаримни олдига умуман яқинлашмасдим. Хўп, мен четлатилдим, вазиятни қўрқинчли қилиб кўрсатиш, Тоировни йиқитиб, уни ётган жойида тепиш шарт эмас. Ҳакам чўнтагидан карточка чиқарди, фикридан қайтмайди. Ҳазиллашганим учун қоидага амал қилишди, четлатишди, инсонийлик иккинчи “планга” тушди, эътироз йўқ, аммо яна қайтараман, вазиятни ваҳимали кўрсатишга ҳаракат қилиш нотўғри.

Тоиров ўша вақтда ҳакамга қизил карточка кўрсатманг демоқчи эди, улгурмай қолди, чунки уни йиқитишди. Бунинг учун ўзи мендан узр сўради. Аслида мени хафа қилгани бошқа нарса, ҳисоб тенглашгунига қадар ўйиндаги устунлик биз томонга ўтаётган эди, майдондан четлатилганимдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди. Шуниси алам қилди. Четлатилганимдан сўнг кийим алмаштириш хонасига йўл олдим, танаффусга қадар ўйин биз учун тескари кўриниш олди. Шундан кейин четлатилганим жиддий тарзда алам қилди. Ўзимни ҳаммасига айбдорлик ҳисси қамраб олди. Эҳтиётсизлигим учун мухлислар ва мураббийлар штабидан узр сўрайман!

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика