UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  0 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  0 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  0 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  11 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2

Усмон Тошев: "Мухлисларимизга раҳмат" Янгиликлар

Усмон Тошев: "Мухлисларимизга раҳмат"

"Янгиер" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Усмон Тошев ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ўзимиз ўйлагандек оғир бўлди. Бу бизнинг иккинчи даврадаги дастлабки расмий ўйинимиз бўлгани учун ҳам ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Лекин ўйиндан-ўйинга ўйинимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Буни футболчилар ҳам яхши тушуниб туришибди. Рақибларимизни кўряпмиз, биз ҳам шунга ярага кучлирок тайерланишимиз керак. Ишонаманки, борган сари ўйинимиз яхши бўлиб кетади.

Бугун ҳаво ҳарорати иссиқ бўлишига қарамасдан йигитлар ҳаракат қилишди ва биз ютдик. Энг асосийси бугун уч очкони қўлга киритдик. Айрим пайтларда ўйинимиз яхши чиқди ва яна айрим пайтларда хатолар бўлди. Лекин бу у қадар жиддий хатолар эмас. Шунчаки, айрим вазиятларда индивидуал томондан камчиликлар бўлди. Буларни тўғрилай оламиз. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Бундан кейин ҳам нима қилишни биламиз. Бизда тажрибали ўйинчилар бор. Бемалол ўйинимизни кучайтира оламиз. Бугун Андижондан келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз, - дейди Усмон Тошев.

"Андижон" матбуот хизмати.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика