UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  2 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  26 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  9 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1

Усмон Тошев: "Муҳими тўғри йўлдамиз. Шу йўналишда давом этишимиз керак" Янгиликлар

Усмон Тошев: "Муҳими тўғри йўлдамиз. Шу йўналишда давом этишимиз керак"

Тожикистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги турида Японияга 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ушбу учрашувдан сўнг тожикистонликлар бош мураббийи Усмон Тошев Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизматига фикрларини билдириб ўтди.

"Йигитлар ҳаракат қилишди. Нимадир ўхшади ҳам. Таянч зонасида бугун бироз диққат етишмади. Умуман олганда футболчилар яхши ўйнашди. Япония бир неча йиллардан бери олдинга интилиб келмоқда. Уларга гол ура олиш мумкинлигини шогирдларим исботлашди. Бу уларга катта мотивация бўлади, деб ўйлайман. Режалаштирганимиздек иккинчи темпда ўйинни давом эттирган ҳолда, рақиб дарвозасига йўл топдик. Тўғри бизда тажриба ва маҳорат етишмади. Шунга қарамай, биз тўғри йўлдамиз. Тожикистон футболи босқичма-босқич ўсиб боряпти. Мана шу йўналишда давом этиш керак. 

Мьянма билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Принципиал ўйин бўлади. Нима бўлганда ҳам чиройли ўйин учун, ғалаба учун ўзимизни тиклашимиз зарур. Иккинчи ўринни қўлга киритиш учун минимум имконият сақланиб қолинган. Қолгани математика. Футболчилар кучли рақиб олдида руҳан синиб қолишмади. Учрашув сўнггида иккита яхши вазият юзага келтиришди. Вазиятлардан фойдаланишда тажриба етишмади",- дейди Усмон Тошев Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизматига.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика