UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  9 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  12 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  11 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  30

Усмон Тошев "Бухоро"ни пичоқсиз сўйиб кетдими? Янгиликлар

Усмон Тошев "Бухоро"ни пичоқсиз сўйиб кетдими?

Хабарингиз бор, Усмон Тошев ўтган мавсум "Бухоро" клубида бош директор сифатида ишлади.

Ушбу давр мобайнида клубда қандай ишлар амалга оширилганини ёдга оламиз: 

- Клуб номи фақат оғзаки тарзда "Нурафшон"га ўзгартирилди. Ҳар қандай ҳужжатда "Бухоро" номи қолаверди.  

- Тожикистонлик мурабий Далер Каясов, дарвозабонлар мураббийи Алишер Тўйчиев, футболчи Тохир Маладўстов ва техник директор Бахтиёр Дадаматов билан 5 йиллик шартномалар тузилди. 

- Яна бир қатор футболчилар билан 5 йиллик шартномалар антиқа тарзда тузилди. Унга кўра, Усмон Тошев "Бухоро" бош мураббийлигини тарк этса, ушбу футболчилар автоматик тарзда эркин агентга айланарди. Якунда шундай бўлди ҳам. 

- Бахтиёр Дадаматовга 90 миллион сўм, Каясовга 119 миллион сўм, Тохир Маладўстовга 55 миллион сўм компенсация пули тўланди. 

- Алишер Тўйчиев эса клуб билан музокарага киришмаяпти. Айни пайтда у ФИФАга мурожаат қилиб, 2025 йил охиригача бўлган ойлик маошларини, яъни 537 миллион сўм тўлаб беришини сўрамоқда. 

- Усмон Тошев бош директорлиги пайтида туркманистонлик дарвозабон Рахат Жапаровга 2021 йил 10 июлига қадар барча қарздорликларни ёпиш бўйича кафолат хати берилган. Хатда агар ушбу пуллар ўз вақтида тўланмаса, Жапаровга йил охиригача бўлган ойлик маош ва мукофот пуллари берилиши кўрсатилганди. Якунда пуллар тўланмади ҳамда Жапаров ФИФА орқали ўйнамаган ойлар учун ҳам жами 116 миллион сўм маош ҳамда мукофот пулларини қўлга киритди.

Ҳозирги раҳбарият "Бухоро" клуби олдида турган муаммоларни ечишда астойдил ҳаракат қилмоқда. Умид қиламизки, "Бухоро" клуби ушбу қийинчиликларни ортда қолдириб, ўз ғалабалари билан мухлисларни ҳали яна хурсанд қилади.

Рейтинг: -53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика