Усмон Дембелега уч гранд жамоа қизиқиш билдирмоқда

Mirjalol Normatov
25 июл 2018, 15:00
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеленинг хизматларига бир йўла уч гранд жамоадан қизиқишлар бўлмоқда.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, франциялик футболчини "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" сотиб олиши мумкин. Аммо яқиндагина "Бавария" бошқа футболчи сотиб олмаслиги борасида маълумотлар берилганди. Қолган жамоалар эса футболчи учун таклиф тайёрлашмоқда.

Ўтган мавсумда Дембеле ўтган мавсумда "Барселона" таркибида 24 учрашувда қатнашди ва 4 гол уриб, 9 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo