UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  29 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3

Ушбу ҳафтада барча терма жамоаларнинг мураббийлари аниқ бўлади Янгиликлар

Ушбу ҳафтада барча терма жамоаларнинг мураббийлари аниқ бўлади

Мазкур ҳафта Ўзбекистоннинг барча ёшдаги терма жамоалари мураббийлари номи аниқ бўлади.
Шу жумладан, миллий терма жамоада ҳам. Катта эҳтимол билан МТЖда бош мураббий ўзгармайди. Мураббийлар штаби борасида ҳозирча аниқ ахборот йўқ. Ундан ташқари, Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган терма жамоамиз ва олимпия терма жамоамизни ҳам ким бошқаришига ойдинлик киритилади.

31 декабрь куни ЎФФда фаолият олиб бораётган барча мураббийларнинг меҳнат шартномалари ўз якунига етади. ЎФФ Терма жамоалар маркази ўзига маъқул кўрган мутахасси билан шартномани узайтиради. Айни пайтда МТЖда Миржалол Қосимов бош мураббий. 1993 йилда таваллуд топган ёшларимизга эса Аҳмаджон Мусаев устозлик қилаётганди. 1996 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоамиз ўз фаолиятини якунлаганини инобатга олсак, Осиё чемпионати ва ЖЧда мазмунли ўйин кўрсатган Дилшод Нуралиевни олимпия терма жамоамиз бошқарувида кўришимиз мумкин. Алексей Евстафеев эса бугунги ёшлар терма жамоамиз устози ҳисобланади. 1998 ва 2000 йиллар терма жамоаларига эса Темур Алимхўжаев устозлик қилишда давом этади. Ҳозирча Уммонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қайси терма жамоамиз кимнинг қўл остида бориши номаълум.

Камолиддин Алимов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика