UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  1 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  4 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  11 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  77 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  1 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0

Урганчлик мактаб-интернат тарбияланувчилари турнир ғолиби Янгиликлар

Урганчлик мактаб-интернат тарбияланувчилари турнир ғолиби

Кейинги йилларда Хоразм вилояти футбол федерацияси томонидан аҳолининг турли қатлами орасида мини футбол турини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиб келинаётир.
Куни кеча Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишлаб 2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ниҳоясига етган навбатдаги мусобақа сўзимиз исботи саналади.
  
Айтиш жоизки, мазкур биринчиликнинг дастлабки босқичида 13 та жамоа уч гуруҳда ўзаро баҳс юритишди. Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган битта иккинчи ўрин соҳиби ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди. Якуний натижаларга кўра, Аброр Қиличев ва Алишер Вапаев устозлик қилаётган Урганч шаҳридаги 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг биринчи жамоаси турнир ғолиблигини қўлга киритди. Мазкур маҳорат маскани тарбияланувчилари ҳал қилувчи ўйинда Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди, 3:0.
  
Фахрли учинчи ўриндан Урганч олимпия захиралари коллежи ва 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг иккинчи жамоаси жой олишди.
  
- Жамоаларимизнинг муваффақиятидан жуда хурсандмиз, - дейди Урганч шаҳридаги 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Азамат Жабборов. – Бу янги йил байрами арафасида жамоаларимизнинг ўқувчи ва педагогларимизга ўзига хос совға бўлди. Аминманки, кириб келаётган 2015 йилда ҳам тарбияланувчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлаб,  кўплаб юқори натижаларни қўлга киритишади.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика