UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  40 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Урганчда ўтган “Наврўз-2019” мусобақаси ёшларга қувонч улашди Янгиликлар

Урганчда ўтган “Наврўз-2019” мусобақаси ёшларга қувонч улашди

Диёримизда Наврўз шукуҳи кезиб юрибди. Жойларда халқимизнинг эъзозли айёми муносабати билан кўплаб тадбирлар, хусусан, спорт мусобақалари ўтказиляпти.

Буларнинг барчаси ҳамюртларимизга унутилмас таассуротларни, байрамона кайфиятни туҳфа этмоқда.

Жумладан, Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси ўйингоҳида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган “Наврўз-2019” мусобақаси ҳам ёш футболчиларга қувончли лаҳзаларни улашди.
Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур биринчиликда воҳанинг 12 та жамоаси қатнашди. Аввалига, учрашувлар уч гуруҳда олиб борилди.

“А” гуруҳи
“Динамо”(Урганч ш.) – “Гурлан”(Гурлан тумани) – 1:2, “Жайҳун”(Урганч ш.) – “Лочин”(Урганч тумани) – 2:1, “Жайҳун”– “Динамо” – 2:0, “Лочин” – “Гурлан” – 2:0, “Динамо” – “Лочин” – 0:2, “Гурлан” – “Жайҳун” – 0:1.
1.“Жайҳун”–9 очко. 2.“Лочин”–6 очко. 3.“Гурлан”–3 очко. 4.“Динамо”–3 очко.

“B” гуруҳи
БЎСМ(Қўшкўпир тумани) –“Ёшлик”(Урганч ш.) – 0:1, “Боғот”(Боғот тумани) – “Бинокор”(Урганч ш.) – 3:0, “Боғот” – БЎСМ – 0:1, “Бинокор” – “Ёшлик” – 1:3, БЎСМ – “Бинокор” – 1:3, “Ёшлик” – “Боғот” – 3:0.
1.“Ёшлик”–9 очко. 2.“Боғот”–3 очко. 3. БЎСМ–3 очко. 4.“Бинокор”–3 очко.

“C” гуруҳи
“Янгибозор”(Янгибозор тумани) – БЎСМ(Янгибозор тумани) – 3:1, “Наврўз”(Урганч ш.) – “Олимпия”(Урганч ш.) – 0:0, “Наврўз” – “Янгибозор” – 1:0, “Олимпия” – БЎСМ – 0:1, “Янгибозор” – “Олимпия” – 2:1, БЎСМ – “Наврўз” – 0:5.
1.“Наврўз”–7 очко. 2.“Янгибозор”–6 очко. 3. БЎСМ–3 очко. 4.“Олимпия”–1 очко.

Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари ва энг яхши натижага эришган битта иккинчи ўрин эгаси ярим финалда куч синашди.

Ярим финал
“Ёшлик”(СЎЕАИБЎСМ, Урганч ш.) – “Жайҳун”(Урганч ш.) – 3:0.
“Лочин”(Урганч тумани) – “Наврўз”(Урганч ш.) – 1:0.

Финал учрашувида Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Ёшлик” жамоасининг ёш футболчилари Урганч туманининг “Лочин” жамоасидаги тенгдошларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Натижада, “Лочин” иккинчи ўрин билан кифояланди. Ярим финал иштирокчилари - “Жайҳун” ва“Наврўз” жамоалари учинчи ўриндан жой олишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика