UZ

Сўнгги янгиликлар

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

“Урганч ОЗК” мини футболчилари ютуғи Янгиликлар

“Урганч ОЗК” мини футболчилари ютуғи

Урганч шаҳрида 1998 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида мини футбол бўйича Хоразм вилояти биринчилиги поёнига етди.
Мусобақанинг дастлабки босқичида 16 та жамоа тўрт гуруҳда ўзаро баҳс юритишди. Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди.

Натижада, 3-ўрин учун бўлиб ўтган учрашувда Гурлан туманининг “БЎСМ-2” жамоаси ва Урганч туманининг “Урганч” жамоалари майдонга чиқишди. Ўйиннинг асосий вақтида ғолибни аниқлашни имкони бўлмади,2:2. Пенальтидан тўп тепиш  борасида омад урганчлик ёш мини футболчиларга кулиб боқди. Умумий ҳисобда 5:2 натижаси билан ютуққа эришган “Урганч” жамоаси фахрли учинчи ўриндан жой олди.

Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Урганч олимпия захиралари коллежи қошидаги мактаб-интернатнинг “Урганч ОЗК” ва 5-сон футбол йўналишидаги мактаб-интернатнинг “Интернат” жамоалари ўртасидаги финал учрашуви ҳам қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда  “Интернат” футболчилари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Иккинчи бўлим  ўрталарига келиб, Алимардон Розиқов мураббийлик қилаётган коллеж тарбияланувчилари орадаги мувозанатни қайта тиклашди. Бу учрашувда ҳам ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши башорат қилинаётган бир пайтда Ғолиб Ҳакимбоев “Урганч ОЗК”ни олдинга олиб чиқди. Орадан бир неча сония ўтиб, унинг ўзи яна бир марта рақиблар дарвозасини ишғол этди, 3:1. “Урганч ОЗК” жамоаси мини футболчилари ҳақли равишда Хоразм вилояти чемпиони деган шарафли номни қўлга киритади.

Ким билади вақти келиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган ушбу ёшлардан таниқли футболчилар етишиб чиқса ажабмас: “Урганч ОЗК” – Шуҳрат Зиёвутдинов, Ғолиб Ҳакимбоев, Рафиқ Каримов(жамоа сардори), Элдор Йўлдошев, Шаҳзод Хўжаниёзов, Расул Қутлимуротов. Мураббий- Алимардон РОЗИҚОВ.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика