Унаи Эмери: "ПСЖ имтиҳонни барбод қилди"

Narzulla Saydullayev
4 дек 2016, 13:20
ПСЖ устози Унаи Эмери "Монпелье"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

– Хафсаламиз пир бўлди. Ўйиндан олдин ғалаба қозониш шартлигини айтдик ва имтиҳонни барбод қилдик. Жамоа ишончни йўқотиб қўйди. Концентрацияни йўқотсанг ўйинни ютқазасан. Биз ҳужум қила олмадик. Танаффусда ниманидир ўзгартиришга уриндим, аммо иккинчи бўлим бошидаги хато барчасини барбод қилди. Гол ура олмадик, - дейди Эмери AFP нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: AFP

Сўнгги янгиликлар

Барча ›