

“Ушбу босқичда “ПСЖ” билан ўйнашимиздан хурсандман. Чунки, менда яна бир бор Францияга қайтиш имконияти юзага келди. “Лион” шарафини ҳимоя қилиб юрган кезларим Парижда “ПСЖ”га кўп бор мағлуб бўлганмиз.
Ўйлайманки, “Барселона” таркибида ўша мағлубиятлар учун ўзига хос реванш оламан. Лекин парижликлар осонликча таслим бўлишмайди”, — деди Умтити Canal+ телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бу икки жамоа ўртасидаги дастлабки учрашув 14 февраль куни Париж шаҳрида бўлиб ўтади.



